66:11 Мухаммад Содик

Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб кўрсатди. У: «Роббим, менга Ўз ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва золим қавмлардан нажот бергин, деб айтди. [i]

  1. Фиръавннинг хотини ўша пайтдаги энг катта подшоҳнинг аёли эди. Емак-киймакда тўкин эди. Нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин. Қасрларда, турли неъматлар ичида фароғатда яшашига қарамасдан кофир ва золим эрига ва қавмига қарши чиқди. Аллоҳга иймон келтирди. Аллоҳдан жаннатда уй қуриб беришни сўради. Бу эса дунё ҳойи ҳавасидан устун келишнинг олий мисолидир. []

Обсуждение закрыто.