42:51 Мухаммад Содик

Аллоҳ башар билан гаплашмоғи бўлмаган, магар ваҳий орқали, ёки парда ортидан ёхуд элчи юборадию, У зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У зот ўта олий ва ўта ҳикматлидир. [i]

  1. Инсон зоти учун Аллоҳ Таоло билан бевосита гаплашиш муяссар бўладиган нарса эмас. Аллоҳ билан башар орасидаги алоқа бовосита бўлур. Воситанинг бир тарафида инсонлар орасидан танлаб олинган энг етук зотлар, Пайғамбар (а. с)лар турур. Яъни, ўша воситали гаплашишга ҳам ҳар бир инсон қодир эмас. Энди, одамлар орасидан танлаб олинган Пайғамбарлар ҳам баробар эмаслар, осмондаги нур сочиб турган юлдузлар ҳажм ва нур жиҳатидан хилма хил бўлганларидек улар ҳам хилма-хилдирлар. []

Обсуждение закрыто.