33:69 Мухаммад Содик

Эй иймон келтирганлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни улар айтган нарсадан поклади. Ва у Аллоҳнинг наздида обрўли эди. [i]

  1. Бани исроилликлар Мусо алайҳиссаломга турли озорлар берганлар. Жумладан, жинсий масалада ҳам у зотга озор берган эдилар. Қорун, бир аёлга пул бериб, Мусо алайҳиссаломни бориб зино қилишда айблашга уринишни топширган. Сизлар ҳам Муҳаммадга (с. а. в.) турли озорлар берманглар, хусусан, оилавий тарафдан турли миш-мишлар тарқатиш билан у зотни (с. а. в.) ранжитманглар. Бошларингизга Бани Исроилнинг куни тушиб қолмасин. []

Обсуждение закрыто.