25:45 Мухаммад Содик

Роббингнинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингми? Агар хоҳласа, уни жилмас қиларди. Сўнгра қуёшни Биз унга далил қилдик. [i]

  1. Ҳа, агар Аллоҳ хоҳласа, сояни жилмас қилиб, бир хилда, яъни, узаймай ҳам, қисқармай ҳам турадиган қилиб қўяр эди. Мисол учун ерни айланмайдиган қилиб қўйса, соя жилмай тураверар эди, биз эътибор бермайдиган соянинг ёйилиши ҳодисаси ортида Аллоҳнинг улкан қудрати турибди. []

Обсуждение закрыто.