21:71 Мухаммад Содик

Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун баракали қилган ерга юбордик. [i]

  1. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга ва у кишининг жиянлари Лут алайҳиссаломга нажот берди. Қавмларига етган балодан уларни соғ-саломат олиб қолиб, «оламлар учун баракали қилган ер»га-Шомга юборди. Дарҳақиқат, Шом ери энг баракали ерлардан ҳисобланади. Барча Пайғамбарлар ўша жойдан чиққан. У ер муқаддас жой. У юртда Байтул Мақдис жойлашган. []

Обсуждение закрыто.